Ҳиндистоннинг Рампур шаҳридаги тўйда келин ўз куёвини тутқаноқ тутиб қолгач, маросим меҳмонларидан бирига турмушга чиқди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Гувоҳлар сўзларига кўра, 25 ёшли Кишорда бир-бирига гул маржони тақиш маросимида тутқаноқ бошланган. Келин бўлажак эрининг оиласи ундан бу касалликни яширгани учун жаҳли чиққан.
Тўйни тўхтатиб ўтиришмади. Куёвни тез ёрдам машинаси олиб кетгач, қиз меҳмонлар орасидан ўз опасининг қайнукасини танлаб, ундан Кишорнинг ўрнини эгаллашни сўради.
Тутқаноқли йигитнинг ота-онаси воқеаларнинг бундай ривожидан норози бўлиб, маҳаллий полиция участкасига арз қилди. Бироқ қизнинг ота-онаси билан келишиб олгач, аризани қайтариб олди.
Изоҳ (0)