Москва Оттаванинг Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш қарорини жавобсиз қолдирмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, Interfax хабар берди.
«Канаданинг санкцияларга ставкаси, албатта, жавобсиз қолмайди», — дейилади Россия ТИВ расмий вакили Александр Лукашевичнинг муассаса сайтига жойланган изоҳида.
Идора Оттаванинг санкцияларни кенгайтириш қарорини Украина бўйича Минск келишувларини амалга оширишга халал беришга беўхшов уриниш деб атади.
Изоҳ (0)