Исроиллик ғаввослар қадимий Кейсария шаҳридаги бандаргоҳда Ўртаер денгизи тубига шўнғиб, мамлакат тарихидаги энг катта хазина — икки мингта олтин тангани топди, дея хабар бермоқда The Guardian.
Экспертлар сўзларига кўра, хазинанинг умумий оғирлиги тўққиз килограммга тенг. Тангалар IX—XI асрларга тегишли. Уларни Мисрнинг Фотимийлар сулоласи зарб қилган, Исроил бир пайтлар ушбу давлат ҳудудига кирган.
Мутахассислар ушбу хазина денгизга ғарқ бўлган кема бортида бўлганлигини тахмин қилмоқда. Кемани топиш илинжида улар денгиз тубини тадқиқ қилишни давом эттирмоқчи.
Изоҳ (0)