Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси 23-30 март кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Япония ҳамда Марказий Осиё минтақаси жамоалари ўртасида ўтказиладиган мазкур турнирда 2000 йилда туғилган ўсмирлардан ташкил топган терма жамоалар иштирок этади.
Тоикодаги халқаро турнирда мезбон - Япония ўсмирларидан ташқари, янги ташкил этилган Марказий Осиё минтақасига кирувчи барча терма жамоалар - Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон U-15 терма жамоалари қатнашади. Турнир тақвими ва ўйинлар санаси ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Маълумот учун, Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралашида иштирок этади.
Изоҳ (0)