Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф учрашувларидан ўрин олган «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) – «Ал-Қодисия» (Қувайт) жамоалари ўртасидаги ғолиб қўшимча бўлимлар орқали аниқланди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Учрашувнинг асосий вақти дуранг (1:1) натижа билан якун топди. Учрашувдаги илк голни қувайтликлар киритди, 33-дақиқада Бадир Ал Мутава ўйиндаги ҳисобни очди – 0:1. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда ҳисоб тенглашди, бунда Умар ас-Сома голга муаллифлик қилиб, «Ал-Аҳли»ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу ҳисоб учрашув асосий вақтида ўзгармай қолди. Шундан сўнг қўшимча бўлимларга навбат келди.
Қўшимча бўлимда майдон эгаларига ғалаба голини киритишга муваффақ бўлди, учрашувнинг 115-дақиқасида Мустафо Ал Бассос жамоанинг иккинчи голини киритди – 2:1.
Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ҳужумчи Иван Нагаев «Ал-Қодисия»нинг бошланғич таркибида баҳсни бошлади.
Ушбу ҳисоб билан учрашув ўз ниҳоясига етди. Энди «Ал-Аҳли» ОЧЛ-2015 “D” гуруҳида «Насаф», «Ал-Аҳли» (БАА) ва «Тракторсозий» (Эрон) билан бирга кураш олиб боради.
ОЧЛ – 2015, плей-офф.
«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) – «Ал-Қолисия» (Қувайт) 2:1
Асосий вақт: 1:1. Қўшимча бўлимлар: 2:1.
Голлар: Бадр Ал Мутва, 33-0:1, Умар ас-Сома, 85-1:1, Мустафа Ал-Бассос, 115-2:1
Четлатиш: Холид ал-Қаҳтоний 83.
Изоҳ (0)