Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франциянинг Марсел шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 632 минг 840 еврони ташкил этувчи Open 13 турнирининг асосий тўр баҳслари старт олди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Денис Истомин ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради Olamsport.com.

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси илк даврада хорватиялик Борна Чоричга имкониятни бой берди. 18 ёшли Чорич 1 соат-у 16 дақиқа давом этган учрашувда ўзидан 10 ёш катта рақибини 6:4, 7:5 ҳисобида таслим этди.

Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 65, Чорич эса 85-ўринни эгаллаб турибди. Истомин баҳс давомида 9 та, Борна эса 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Бу икки теннисчининг ўзаро илк учрашуви эди.

Энди Чорич иккинчи даврада франциялик Жил Симон ҳамда Пер-Юг Эрбер учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади. Денис эса асосий эътиборини жуфтликлар беллашувидаги иштирокига қаратади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда