Олимпия ўйинларининг ватани бўлмиш Грецияда мамлакат Кураш Федерацияси ташаббуси билан Х «Анъанавий Ислом Каримов халқаро турнири» бўлиб ўтади, деб хабар беради «Sports.uz».
Турнирга 1 март куни Грециянинг Салоники шаҳри мезбонлик қилади.
Ўзига хос юбилей турнирда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан 100 га яқин иқтидорли курашчи бел олишиши тахмин қилинмоқда. Беллашувлар 81 ва мутлоқ вазн тоифаларида ўтказилади.
Айни дамда Европа Кураш Конфедерацияси ва Греция Кураш Федерациялари томонидан халқаро турнирни юқори савияда ўтказиш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)