Самарқанд шаҳар ҳокими Акбар Шукуров Италиянинг Флоренция шаҳри губернатори Андреа Бардуччи билан иккала шаҳар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Меморандумни имзолаш маросими Самарқанд шаҳар ҳокимлигида Италия делегацияси ва жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Самарқанд ҳокими меморандум Флоренция билан барча соҳалардаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилишига умид билдирди. Андреа Бардуччи эса Самарқанд ҳам, Флоренция ҳам жаҳон маданияти марказларидан ҳисобланишини таъкидлади.
Қайд этилишича, Самарқанд ҳозиргача 10 та шаҳар билан «биродарлашган» мақомига эга: Льеж (Бельгия), Лион (Франция), Лаҳор (Покистон), Пловдив (Болгария), Рио-де-Жанейро (Бразилия), Банда-Ачех (Индонезия), Львов (Украина), Бремен (Германия), Красноярск ва Самара (Россия).
Изоҳ (0)