14 февраль куни АҚШда Ўзбекистон боксчиси Аҳрор Муралимов америкалик Derрик Россига қарши рингга чиқади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Супероғир вазнда IBF North American вакант титули учун жанг АҚШнинг Квинс шаҳрида ташкил этилади. Мазкур титул ўзбекистонлик боксчининг келажакдаги фаолияти учун муҳим ўрин тутади.
Росси ҳозиргача 29 ғалаба ва 9 мағлубият қайд этган. Муралимов 16 жангнинг барчасида зафар қучди. Улардан 13 тасида Аҳрор рақибларини нокаутга учратган. Аста-секинлик билан жиддийроқ рақибларга қарши жангларда зафар қучса, Аҳрор рейтингда юқорига кўтарилиш имкониятига эга бўлади.
АҚШ, Квинс, «Ресорт Уолд Казино»Derрик Росси [29-9-0, 14] - Аҳрор Муралимов [16-0-0, 13]IBF North American вакант титули учун супероғир вазн жанги
Изоҳ (0)