Россиянинг Саратов вилоятидаги мактабнинг 4-синфида ўқувчи 10 ёшли Алфия Тожибоева Волга дарёсида чўкаётган икки болани қутқариб қолди, деб хабар бермоқда «Мой Энгельс» сайти.
Қайд этилишича, Алфия қўшни болалар – 1-синф ўқувчиси Даря ва унинг 7 ёшли укаси Михаил билан сайр қилиб юрганда болалар музлаган Волга дарёси устига чиқиб, тош отиб ўйнай бошлаган. Алфия эса муз ёрилишини билиб, уларни қайтаришга уринган. Бироқ муз ёрилгач, болалар чўка бошлаган. Алфия уларни қутқариб, ўзи сувга тушиб кетган. Онасига қизни шифохонада шифокорлар кўригида қолдириш тавсия қилинган.
Маълум бўлишича, Алфиянинг онаси Россияга тўрт йил олдин икки нафар фарзабди билан Ўзбекистондан кўчиб кетган.
Изоҳ (0)