Италиянинг Бергамо шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳсларида чорак финалчилар номи деярли маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz»
Эътиборлиси, бош соврин учун курашни давом эттираётган спортчилар орасидан Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов ҳам ўрин олди.
Нимчорак финалда белгиялик Максим Аутхом билан куч синашган Фаррух икки сет якунига кўра 7-6 (7:0), 6-3 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳ (0)