Таиланднинг Паттая шаҳрида теннис бўйича PTT Pattaya Open турнири давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 250 000 АҚШ долларидан иборат мусобақанинг жуфтликлар мусобақасида ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказиб кўрди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси илк даврадаёқ украиналик дугонаси Юлия Бейгелзимер билан бирга япониялик Кимико Дате Крум ва россиялик Александра Панова жуфтлигига 7:5, 4:6, тай-брекда 6:10 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.
Изоҳ (0)