Тошкент шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатида Республиканинг барча ҳудудларидан келган жами 410 нафар спортчи ғолиблик учун бел олишди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Бу йилги мусобақада Абдулла Тангриев, Яҳё Имомов, Наврўз Жўрақобилов каби номдор спортчилар билан бирга Нанкин — 2014 ўсмирлар олимпиада ўйинларининг бронза медали совриндори Суҳроб Турсунов каби ёш иқтидорлар ҳам татамида ўз маҳоратини намойиш этди.
Қизғин кечган беллашувларнинг якунларига кўра эркаклар ўртасидаги мусобақаларда пойтахтлик спортчилар энг кўп олтин медалга сазовор бўлган бўлса, хотин-қизлар мусобақасида шоҳсупанинг юқори поғонасига энг кўп хоразмликлар кўтарилди.
Ўзбекистон чемпионатида ўз вазн тоифасида биринчи ўринларни эгаллаган спортчилар:
Эркаклар:
- Баҳром Иноятов (-60 килограмм, Тошкент);
- Ҳамиджон Мўминов (-66 килограмм, Тошкент);
- Ғиёсжон Бобоев (-73 килограмм, Бухоро);
- Шуҳратжон Арслонов (- 81 килограмм, Тошкент);
- Яҳё Имомов (- 90 килограмм, Сурхондарё);
- Фахриддин Шарипов (- 100 килограмм, Тошкент);
- Абдулла Тангриев (+ 100 килограмм, Сурхондарё);
- Бахтиёр Менглиев (мутлоқ вазнда, Сурхондарё).
- Нодира Гулова (-48 килограмм, Самарқанд);
- Дилдора Убайдуллаева (-52 килограмм, Сурхондарё);
- Шоҳида Назарова (-57 килограмм, Тошкент);
- Турсунпаша Нурметова (-63 килограмм, Хоразм);
- Гулноза Матниёзова (-70 килограмм, Хоразм);
- Кумуш Йўлдошева (-78 килограмм, Хоразм);
- Санеаем Эркинбаева (+ 78 килограмм, Қорақалпоғистон Республикаси);
- Раҳима Йўлдошева (мутлоқ вазнда, Хоразм).
Изоҳ (0)