Африка миллатлар кубоги мусобақаси ўз якунига етди. Финалда Кот-д`Ивуар ва Гана терма жамоалари баҳс олиб борди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Жамоалар 120 дақиқа давомида дарвозаларга қўл топа олмади. Пенальтилар сериясида эса ивуарликлар ғалаба қозонди — 9:8.
Шу тариқа, Кот-д`Ивуар ўз тарихида иккинчи марта қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа 1992 йилда ҳам финалда Ганани пенальтилар сериясида (0:0, пенальти серияси — 11:10) мағлуб этганди.
Гана эса 4 марта Африка чемпионига айланганини таъкидлаб ўтиш лозим.
Изоҳ (0)