Тошкентда ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари, шунингдек коллежлар ўқувчиларига дарс вақтида ва тунда интернет-кафеларга бориш тақиқланиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди UzDaily.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бу борадаги қарори лойиҳаси Ягона давлат интерактив хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилган. Лойиҳада айтилишича, тегишли вақтларда ўқувчилар ота-оналари яки васийларидан бири ҳамроҳлик қилмаган ҳолда боришлари мумкин бўлмайди.
Бу тўғрисидаги огоҳлантириш интернет-кафеларда жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, интернет-кафелар зўравонлик, порнография, диний секта ва оқимлар, экстремизм, ирқчиликни тарғиб қилувчи материалларни тарқатишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги огоҳлантириш жойлаштирилиши лозим. Интернет-кафелар умумий фойдаланиш жойларида ташрифчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кузатув камералари ўрнатиши керак.
Изоҳ (0)