«Ўзавтосанаот» акциядорлик компанияси акцияларини 43366 коэффисиэнтини қўллаган ҳолда тарқатиш ҳақида қарор қилди, деб хабар бермоқда «Новости Uzbekistanа».
Натижада қиймати 43366 сўмлик битта оддий акция 43366 та 1 сўмлик оддий акцияга айланади. «Ўзавтосаноат» номинал қиймати 1 сўмлик 216830000000 та акция чиқарилганини эълон қилди. Компания акциядорлари умумий қиймати 558,8 миллиард сўмдан ортиқ 558800745808 та қиймати 1 сўмлик янги акцияларни чиқариш ҳақида қарор қилган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда тизимида 25 минг киши ишлайдиган «Ўзавтосаноат» тузилмасида GM Uzbekistan, SamAuto, JV Man Auto – Uzbekistan ва GM Powertrain Uzbekistan йиғиш заводлари фаолият кўрсатади.
Изоҳ (0)