Филология фанлари номзоди Омонулла Мадаевнинг сўзларига кўра, Алишер Навоийнинг кўплаб асарларида, ҳаттоки шеъриятида ўз даври учун фантастиc даражада тасаввур қилиб бўлмайдиган илмий ғоялар илгари сурилган, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Унинг сўзларига кўра, Навоийнинг «Ғаройиб ус-сиғар» девонида «Мен бир муҳандис топиб, ўзимга қанот буюртирсам, қушларга қўшилиб, осмонда учолсам» маъносини англатувчи мисралар бор.
Қайд этилишича, Навоий бу ерда учар гилам ёки учар отга ўхшаш объект ҳақида гапирмаяпти. У айнан илмий маънода учишга ёрдам берувчи қанотлар ҳақида ёзгани таъкидланган.
Изоҳ (0)