Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Омск шаҳри аҳолиси ахлат уюми орасида Jaguar русумли автомобиль борлигини аниқлади. Тегишли фотосурат «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «Типичний Омск» гуруҳига жойлаштирилган.

Фото: ВКонтакте / «Типичний Омск»

Фото: ВКонтакте / «Типичний Омск»

Суратда рақамсиз кумушранг машина қор билан қопланган ва кўчада маиший чиқиндилар орасида тасвирланган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ушбу модель 15 йил аввал чиқарилган. Суратлар шаҳарнинг Старий Кировск туманида олинган.

Суратга изоҳ берганларнинг кўпчилиги машина эгасидан агар автомобиль керак бўлмаса, ўзларига совға қилишини сўраган. Баъзи фойдаланувчилар эса ушбу автомобилнинг эгаси борлигини, двигателдаги муаммо туфайли 2014 йил ёздан буён шу ерда турганини маълум қилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди