АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистон учун муҳим шерик бўлиб қолишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Ўзбекистон минтақада хавфсизликни таъминлашда, жумладан Афғонистондаги барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлайдиган темир йўл, шунингдек ўзбек электр энергиясининг афғон истеъмолчиларига экспорти минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг муҳим қисми ҳисобланади», − деди Спратлен.
Элчининг сўзларига кўра, унинг Ўзбекистондаги иши устуворликлари сирасига сиёсий соҳа, иқтисодиёт ва хавфсизлик киради. Унинг қайд этишича, 2014 йил декабрь ойида ўтказилган ТИВлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар ва икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес форум ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаб олиш имконини берган.
Изоҳ (0)