Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли Қарори билан тасдиқланган «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га мувофиқ маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» ДАК маълум қилди.
Электр энергияси учун ҳақ тўлаш маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилиши шарт.
Қонунчилик талабларига мувофиқ 2015 йил январь ойидан бошлаб, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган жами қарздорлик суммасига пеня ҳисобланади.
Електр энергияси учун ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисидаги маълумотни олиш юзасидан ҳудудий электр таъминоти корхонасига мурожаат этиш лозим.
Изоҳ (0)