Украина 2015 йилда асосий кредитори ҳисобланмиш Халқаро валюта фондига жорий курс бўйича жами 1,4 миллиард доллар миқдоридаги қарз тўловларини амалга ошириши керак, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, қўшимча сарф-харажатларни ҳисобга олган ҳолда, ХВФнинг жорий курси бўйича 235 миллион доллар миқдоридаги биринчи тўлов 30 январь ва 1 февраль кунлари амалга оширилиши керак эди.
176,5 миллион доллар миқдоридаги кейинги тўлов 27 мартда тўланиши режалаштирилган.
Бундай тўловлар яна уч марта – 26 июнь, 25 сентябрь ҳамда 24 декабрда амалга оширилади. Апрель ва май ойларидаги умумий тўлов жорий курс бўйича жами 235 миллион долларни, июль ва август ойларида эса 231 миллион долларни, ноябрда эса 8,6 миллион долларни ташкил этади.
Аввалроқ ХВФнинг Украина учун 17,1 миллиард доллар миқдоридаги икки йиллик кредит дастури очганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)