«Пахтакор» клуби тарбияланувчилари Coppa Carnevale («Коппа Карневале») мусобақасидаги илк учрашувда мағлубиятга учради, деб хабар беради «Uff.uz».
Тошкентлик ёш футболчилар биринчи учрашувда «Наполи»га тўқнаш келди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Суҳроб Нуруллоев «шерлар»нинг ягона голига муаллифлик қилди.
«Пахтакор» энди 4 февраль куни «ЛИАК Ню Ёрк» жамоаси билан ўйнайди. Гуруҳдаги сўнгги беллашув эса 6 февраль куни «Верона»га қарши ўтказилади.
Изоҳ (0)