Ҳиндистонда A/H1N1pdm гриппи (чўчқа гриппи) вируси шиддат билан тарқалмоқда, дея хабар берди ТАСС мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. Йил бошидан буён мамлакатда ушбу вирус туфайли 140 та ўлим ҳодисаси қайд этилган, касалланганлар сони эса мингдан ошади.
Бутун 2014 йил давомида эса 218 нафар ҳиндистонлик чўчқа гриппидан ўлган, жами касалланганлар 937 кишини ташкил этган.
Маҳаллий ҳокимиятлар марказий ҳукуматга мурожаат қилиб, вирус тарқалиши олдини олиш бўйича шошилинч чоралар кўришни сўрамоқда.
Изоҳ (0)