Тошкент шаҳрининг Қатортол кўчасида орқага ҳаракатланаётган Spark автомобили пиёдани уриб юборди, деб хабар бермоқда «Bibi.uz».
«Mover.uz» сайтига жойлаштирилган видеоёзув бошқа автомобилнинг видеорегистратори ёрдамида ёзиб олинган. Қайд этилишича, воқеа Қатортол кўчасидаги «Спорт маҳсулотлари» дўкони олдида содир бўлган. «Mover.uz» фойдаланувчилари Spark ҳайдовчисини эътиборсизлик учун танқид остига олган.
Видеорегистратор лавҳани 2015 йил 2 февраль куни 11:00 дан кейин ёзиб олгани кўрсатилган. Видеода Spark орқага ҳаракатланаётиб, орқада турган кишини уриб юборгани ва ҳайдовчи тушиб унинг ҳолидан хабар олгани кўриниб туради. Жабрланувчининг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.