Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик Аҳрор Муралимов ўзининг навбатдаги жангини 14 февраль куни АҚШда ўтказади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Resorts World Casino Jamaica аренасида бўлиб ўтадиган жангда ҳамюртимизга Derрик Росси қаршилик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳрор Муралимов шу кунгача ўтказган барча 16 та жангида ғалаба қозонган. Муддатидан аввал нокаут билан қозонган ғалабалари сони 13 тани ташкил этмоқда. Ҳамюртимиз бир неча йилдан бери яна бир боксчимиз Баҳодир Мамажонов билан бирга АҚШнинг Хьюстон шаҳрида мураббий Кен Ричардсон қўл остида шуғулланиб, ўз жангларини ўтказиб келяпти.
Изоҳ (0)