Австралияда ўтаётган Осиё кубогида учинчи ўрин эгаси аниқланди. БАА терма жамоаси учинчи ўрин учун бўлган курашда Ироқни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Аммо учрашув БААлик футболчилари учун осон кечгани йўқ. Гарчи дастлаб Умар Абдураҳмоннинг ажойиб узатмасидан сўнг Аҳмад Ҳалил ҳисобни очган бўлсада, ироқликлар тезда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Биринчи бўлим охирларида Халафнинг голидан сўнг Ироқ танаффусга 2:1 ҳисобида устунлик билан чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимда БАА футболчилари ўзларига келиб олдилар ва Аҳмад Ҳалилнинг ўйиндан ҳамда Мабҳутнинг пенальтидан киритган голлари эвазига ҳолибликни қўлга киритди.
Осиё кубоги. Учинчи ўрин учун ўйин.
Ироқ - БАА - 2:3
Голлар: Салим (28), Халаф (42) - Аҳмад Ҳалил (16, 51), Али Мабҳаут (57 пен).
Ироқ: Хамид, Исмоил, Шакер, Халаф, Салим, Ғани, Қасим, Комил, Калаф, Абдул Амир, Маҳмуд.
БАА: Эсса, Аҳмад, Санкур, Ҳуссайн, Салим, Абдулраҳмон, Фардан, Исмоил, Ҳассан, Ҳалил, Мабҳут.
Четлатиш: Аҳмад Иброҳим (55).
Изоҳ (0)