29 январь куни Беларусь йўлларининг Могилев-Гомел йўналишида рўй берган автоҳалокат иштирокчиси бўлган машинанинг 5 йўловчисидан 3 нафари ҳалок бўган ва яна икки нафари оғир жароҳат туфайли касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Беларусь назорат қўмитаси маълумотига асосланиб, «12news.uz» маълум қилди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Хабарда маълум қилинишича, ҳалокатга учраган Chevrolet русумидаги машина салонида бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган. Воқеа ушбу машинанинг Opel Vivar русумидаги бошқа машина билан тўқнашиб кетиши орқали юз берган, лекин иккинчи машинада бўлган ёлғиз ҳайдовчи соғ қолган.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, тўқнашувдан кейин ағдарилиб кетган Chevrolet ёна бошлаган, лекин атрофдагилар бу ўтни ўчиришган.Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)