Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дунёнинг аксарият мамлакатларида ўрта таълим мактабларида қиз болалар ўғил болаларга нисбатан яхши ўқийди. Қизларнинг таълим бўйича муваффақиятлари жинслар тенглиги, иқтисодий ва ижтимоий ривожланганлик даражасига боғлиқ эмас. Бу ҳақда америкалик олимлар ўтказган тадқиқотга таяниб, Intellegance журнали хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тадқиқотчилар 74 давлатдан бир ярим миллион нафар 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг олган баҳоларини ўрганиб чиқди. Бунда турли фанлар бўйича баҳолар қамраб олинди.

Маълум бўлишича, ўрганиб чиқилган мамлакатларнинг 70 фоизида қизлар ўғиллардан яхшироқ ўқийди. Фақат Колумбия, Коста-Рика ва Ҳиндистоннинг Химачал Прадеш штатидагина натижалар тескари бўлди.

Буюк Британия, АҚШ каби ривожланган мамлакатларда иккала жинс вакиллари ўзлаштириши ўртасидаги фарқ энг кам бўлиб чиқди. Жинслар орасида катта тенгсизлик ҳукм сурувчи Қатар, Иордания, БАА каби давлатларда эса қизларнинг ўқиш даражаси ўғилларникидан энг баланд эканлиги аниқланди.

Тадқиқот натижасида жамиятдаги жинслараро тенглик ўзлаштиришга ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги аён бўлди, мисол учун, Финляндия ва Қатарда ўқувчи қизларнинг ўқиш даражалари бир хил бўлиб чиқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди