Америкалик кимёшунослар қайнатиб пиширилган тухумни яна хом ҳолатига қайтаришга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда Daily Mail. Оқсилларни парчалаш ва тухумни суюқ консистенцияга айлантириш учун олимлар унга карбамид (сийдик таркибида бўладиган кристалл модда) билан таъсир қилди, шундан сўнг объектнинг алоҳида бўлакларини махсус қурилма ёрдамида бир бутун қилиб йиғди.
Тухум қайнатилганида оқсил моддаларининг айниши содир бўлади. Бунда модданинг ички тузилиши бузилади, протеин бўлаклари эса тўпланиб, янада каттароқ бўлакни ҳосил қилади, шу туфайли оқсил оқаради ва қаттиқлашади. Бироқ ушбу жараённи орқага қайтариш мумкинлиги аниқланди.
Тажрибадан сўнг тухум истеъмолга яроқли ҳолатда бўлган-бўлмаганлиги хабар берилмади.
Изоҳ (0)