КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси ғарбий секторидаги қуруқликдаги қўшинларнинг зарбдор моторлаштирилган бўлинмалари ўқув машғулотларига раҳбарлик қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
КХА жангчилари қиш шароитида ўзиюрар артиллерия қурилмалари ёрдамида дарёни кечиб ўтиш тактикаси ва техникасини машқ қилди. Машғулотларда сузувчи кўчма кўприклар қўлланилди.
КХДР раҳбари ўтказилган ўқув машқларининг ижобий томонлари ва камчиликларини кўрсатиб ўтди. Унинг айтишича, «армия бўлинмалари ва қисмлари тоғлар ва дарёларни бир нафасда кесиб ўтиши» учун КХА ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ҳарбий тайёргарлик билан қизғин шуғулланиши керак.
КХДРда қишки ҳарбий машғулотлар АҚШ ва Жанубий Корея март бошида йирик кўламдаги Key Resolve ва Foal Eagle манёврларини ўтказиш ниятини маълум қилгач, бошланиб кетди.
Изоҳ (0)