Спорт буюмларини ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси Rockport оёқ кийимлар брендини 280 миллион долларга сотганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Rockport брендига эндиликда Berkshire Partners инвестиция компанияси ва спорт оёқ кийимларини ишлаб чиқарувчи New Balance эгалик қилади. Немис компанияси баёнотида айтилишича, Adidas бор эътиборини ўзининг асосий йўналиши бўлган спорт буюмларини ишлаб чиқаришга қаратади.
2014 йил якунлари бўйича Adidas компанияси Rockport сотилишидан келган 280 миллион доллар ва рубль қадрсизланиши оқибатида йўқотилган 80 миллион евро ҳисобга олинмаганда 650 миллион евро соф фойда қилди. Rockport сотилиши яна маблағ йўқотилишига сабаб бўлиши ҳам қайд этилган.
Маълумот учун, Американинг Rockport бренди Adidas компаниясига 2006 йилда сотиб олинган Германиянинг Reebok компанияси билан биргаликда ўтган. Rockport аёллар ва эркаклар учун кундалик оёқ кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Изоҳ (0)