АҚШнинг Шимолий Каролина штатида жойлашган Уайтвалл шаҳри суди хато ҳукм туфайли 40 йил қамоқда ўтирган 70 ёшли Жозеф Слежни озод қилиш тўғрисида қарор қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
1976 йилда Слеж 74 ёшли аёлни ва унинг 54 ёшли қизини ўлдирганликда айбланиб умрбод озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ яқинда ўтказилган ДНК таҳлили у ушбу жиноятга алоқадор эмаслигини кўрсатган. Бундан ташқари, асосий гувоҳлардан бири ўша пайтда берган кўрсатмасини инкор этган.
Янги ҳолатларни ўрганган суд Слежни айбсиз деб топган. Қамоқ дарвозаларидан чиқиши билан у журналистларга ҳақиқий кроватда ухлашни ва эҳтимол бассейнда чўмилишни ният қилганини маълум қилган.
ОАВ маълумотларига кўра, АҚШда 1973 йилдан буён хато туфайли қамалган 150 киши озод қилинган.
Изоҳ (0)