Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳнинг ўлими муносабати билан жаҳон давлатлари етакчилари ҳамдардлик изҳор этмоқда, бир неча қўшни давлатларда эса мотам эълон қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Биринчи бўлиб ҳамдардлик билдирган Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас Сиси ва Иордания қироли Абдуллоҳ II Давосда бўлиб ўтаётган жаҳон иқтисодий форумини ташлаб Ар Риёдга боришини маълум қилган. Мисрда 7 кунлик, БАА ва Фаластинда 3 кунлик, Иордания ва Баҳрайнда 40 кунлик мотам эълон қилинди.
Ҳозирда Эфиопияда бўлиб туриб, кейин Жибутига йўл олиши керак бўлган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Афғонистон сафарини ҳам қолдириб, Ар Риёдга боради. Қирол Абдуллоҳнинг дафн маросими 23 январь, жума куни Аср намозидан кейин Ар Риёдда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)