Собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси биноси Тошкент механика заводи номи остида қайтадан фаолият бошлайди. Бу ҳақда Тошкент Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи Саидали Насретдиновга асосланган «Podrobno.uz»га таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Насретдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда бу ҳудудни улкан ҳажмда маиший техника буюмлари ишлаб чиқариладиган заводга айлантириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Шу билан биргаликда, заводнинг самолёт учун қисмлар ишлаб чиқариш қобилияти ҳам сақлаб қолиниши кўзда тутилган.
«Ҳозирнинг ўзида заводда қишлоқ хўжалигида ишлатилувчи турли хил ускуналар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган», — деди Насретдинов.
Изоҳ (0)