2015 йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Афғонистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Чарлес Ричард Вернон Стагг билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Томонлар минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашар экан, Афғонистондаги ҳолатга алоҳида эътибор қаратди.
Суҳбатда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар иштирок этди.
Изоҳ (0)