Тошкент вилоятида ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 147 болалар спорти иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Тошкент вилояти филиалидан маълум қилинишича, вилоятда ўтган йили олтита мактабнинг спорт зали, учта мусиқа ва санъат мактаби, битта ёпиқ сузиш ҳавзаси янгидан қурилиб, замонавий анжомлар билан таъминланган.
Вилоятдаги спорт иншоотларида 2400 нафардан зиёд юқори малакали мутахассис 86 минг нафар ўғил-қизга спортнинг қирққа яқин тури бўйича сабоқ бермоқда.
Изоҳ (0)