Ушбу ҳафтада Украина АҚШ қуруқлик қўшинлари қўмондонлиги вакиллари ташриф буюради. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби вакили Владислав Селезнёв маълум қилди, деб хабар бермоқда «Лига.Новости».
Унинг сўзларига кўра, АҚШ армияси вакилларининг ташрифдан мақсади Украина шарқидаги вазиятга баҳо бериш, шунингдек Украина Қуролли кучларига ёрдам бериш масалаларини кўриб чиқишдан иборат.
Изоҳ (0)