Рим Папаси Франциск I ва Тибет буддавийларининг диний етакчиси Далай-лама XIV Тензин Гяцо ўзаро учрашувлари санасини белгилаб олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Баъзи газеталар Хитойдан қўрққаним туфайли мен у билан учрашмаганим ҳақида ёзишди. Бу нотўғри. Далай-лама бир муддат олдин қабул ҳақида сўраб мурожаат қилган эди. Учрашув санаси белгиланди. Лекин ҳозир эмас. Биз алоқада бўлиб турибмиз», − деди Франциск I.
Хитой билан яқинлашишга қаратилган ҳаракатлар ҳақида берилган саволга Рим Папаси қуйидагича жавоб берди: « Хитой фуқаролари − хушмуомала одамлар, биз ҳам хушмуомаламиз. Хитой ҳукумати мен Хитойга боришга ёки ХХР вакилларини Ватиканда қабул қилишга тайёрлигимни билади».
Изоҳ (0)