Қорақалпоғистон республикаси пойтахти Нукус шаҳри марказини ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар берди.
Шаҳардан ўтадиган «Дўстлик» канали атрофини реконструкция қилиш ишларининг дастлабки натижалари кўринмоқда. Каналнинг Қорақалпоғистон пойтахтидан ўтган 2,5 километрлик қисми бўйида аттракционлар, яшил ҳудудлар, музейлар, умумий овқатланиш нуқталари кун сайин кўпайиб бормоқда. Канал атрофида кўплаб уй-жой ва меҳмонхоналар жойлашгани инобатга олинса, ободонлаштириш якунлангач нукусликлар ва шаҳар меҳмонларининг севимли дам олиш жойига айланиши мумкин.
Боғ ҳудуди фойдаланишга топширилгач каналда сайр қилиш учун катерлар ишга туширилиши кутилмоқда. Шаҳар инфратузилмасини янгилашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ёрдам бермоқда. Режалаштирилган объектларнинг аксарияти 2015 йилнинг баҳорида ишга туширилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)