Sky News телеканалига интервью бериш учун Сиднейдаги марказий Мартин Плейс майдонига борган Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп марваридли сирғасини йўқотиб қўйди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Вазир телеканал эфирига чиққанда унинг фақат ўнг қулоғида сирғаси бўлган. Интервью якунлангач, Бишоп Twitter’да «Салом Twitter, мен Мартин Плейсда сирғамни йўқотиб қўйдим. Уни топган одам менга 02 62777500 рақамига қўнғироқ қилса, миннатдор бўламан», − деб ёзган.
Hi Twitter I lost earring in Martin Place today - if found grateful contact me
— Julie Bishop (@HonJulieBishop) January 18, 2015
02 62777500 http://t.co/5c77CdNDKT pic.twitter.com/bNNfox6MgQ”
Қайд этилишича, Австралия ташқи ишлар вазирининг Twitter’да 90 мингдан ортиқ обуначилари бор. Сирға топилгани ва соҳибасига қайтарилгани ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Изоҳ (0)