«Барселона» клубининг собиқ футболчиси Йохан Кройф «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп»ни ноҳақ олганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Бу совринни футболчининг маҳорати ва қайд этган натижаларига қараб бериш керак. Бу ҳолатда бир нарса тушунарсиз. Нима сабабдан кетма-кет иккинчи йил ‘Олтин тўп’ ҳақиқатан зўр бўлган футболчига топширилмаяпти? Икки йил аввал ‘Бавария’ барча совринларни қўлга киритди. Аммо ҳеч ким бунга аҳамият қаратмади.
‘Олтин тўпъни мюнхенликларнинг футболчисигамас, Криштиану Роналдуга топширишди. Ушбу мавсумда Кроос Жаҳон чемпиони бўлган Германия терма жамоасининг асосий футбочлиси бўлди. Аммо бу футболчи ҳаттоки кучли учликдан ҳам жой олмади. Роналду Жаҳон чемпионатида умуман ‘кўринмади’. Шу сабабли ушбу совринга жиддий қарамайман», − дейд Кройф.
Изоҳ (0)