The Huffington Post нашри 2015 йилда энг истиқболли саёҳат йўналишлари бўлиши кутилаётган 20 мамлакат рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Қайд этилишича, йилдан йилга дунёнинг энг узоқ бурчакларига саёҳат қилиш осонлашиб бормоқда. Энг катта ўсишга эриши кутилаётган йўналишлар сайёҳларнинг улкан оқими кузатилмайдиган жойлар эканлиги айтилган. Кимдир Тинч океани оролларидаги манзарадан баҳра олишни истаса, бошқалар энг ғайриоддий ва одмазотга унчалик маълум бўлмаган жойларни маъқул кўрмоқда.
Сўнгги йилларда Буюк ипак йўли ёқасида жойлашган мамлакатларга саёҳат қилиш оммалашиб бормоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг ҳақиқий археологик, меъморий ва маданий марвариди сифатида эътироф этилган. Нашр Ўзбекистонни энг хавфсиз ҳудудлардан бири сифатида ҳам қайд этган. Сайёҳлар Самарқанд, Бухоро, Хива сингари афсонавий шаҳарлардаги чойхона ва шарқ бозорларида Буюк ипак йўлининг ақдимий муҳитини ҳис қилишлари мумкин. Табиат шайдолари учун тоғларда, водийларда, шунингдек қуриб бораётган Орол денгизи ҳавзасида ажойиб жойлар мавжуд.
Изоҳ (0)