UMS мобил алоқа операторининг расмий сайтинининг ўзбекча версияси ишга тушди. Бу ҳақда сайтнинг русча ва ўзбекча версияларида маълум қилинган.
«Эндиликда барча хабарлар, тариф-режалар ва хизматлар ҳақидаги янгиликларни UMS сайтининг ўзбек тилидаги саҳифасида билиб олишингиз мумкин!» − дейилади хабарда. Сайтнинг рус тилидаги барча бўлимлари ўзбек тилида ҳам тақдим этилган.
Жумладан, «Компания ҳақида» бўлимида «Universal Mobile Systems МЧЖ, «МТС» ОАЖ ва Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 2014 йил 1-декабрдан бошлаб бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб мобил алоқа тармоғини тижорий мақсадда ишга туширди», − дейилган.
Эслатиб ўтамиз, янги мобил алоқа операторининг расмий сайти ишга туширилганидан буён фақат рус тилида фаолият юритаётган эди.
Изоҳ (0)