Ўзбекистон қаҳрамони, Распублика паталогоанатомия маркази директори академик Малика Абдуллахўжаева уларнинг узоқ йиллик илмий фаолиятининг асосий йўналишларидан бири хавфли ўсмаларга барвақт ташхис қўйиш эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда афсуски онкология ёшариб бормоқда ва кўплаб беморлар касалликнинг кеч босқичларида тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмоқда.
«Биз касалликка энг олдинги − нолинчи босқичида бипосия қўлламасдан ташхис қўйиш услубини ишлаб чиқдик ва унга патент олдик. Тадқиқотлар вақтида бошланган муолажа яхши самара беришини кўрсатмоқда. Ҳозирда бутун республика бўйлаб аёлларни саратон тўқималари бор-йўқлигига текшириш бўйича лойиҳани тайёрладик, яқин орада у бешта вилоятда ишга тушади», − деди Малика Абдуллахўжаева.
Изоҳ (0)