АҚШда FATCA (Foreign Account Tax Compliance Act) − хорижда молиявий ҳисоб рақамларига эга америкалик солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлашдан қочишига қаршилик кўрсатишни кўзда тутувчи «Хорижий ҳисобларни солиқ тортиш тўғрисида»ги қонун кучга кирди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Қонунга биноан, АҚШда рўйхатга олинмаган компаниялар молиявий ҳисоб рақамларига эга америкалик солиқ тўловчиларни аниқлаб, бу ҳақда солиқ органларига маълум қилишлари лозим. «Norma.uz»нинг қайд этишича, Ўзбекистон ҳам бу бўйича ҳукуматлараро шартномани қўллаб-қувватлаган.
FATCA тизимига кирмайдиган мамлакатларнинг молиявий институтлари хорижий инвестициялар камайиши, маълумотларни ошкор қилмаган ёки қисман очган молиявий институтларга нисбатан санкциялар киритилиши, АҚШ манбаларидан келаётган фойда 30 фоизлик ставка билан солиққа тортилиши каби муаммоларга дуч келиши маълум қилинган.
2015 йил 12 январдан Халқаро маълумот алмашиш хизмати (IDE) FATCA доирасида АҚШ фуқароларининг чет элдаги ҳсиоб рақамлари ҳақида маълумот қабул қилишни бошлаган. Ушбу жараён жорий йилнинг 31 мартига қадар тугатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)