Click компанияси ўз фойдаланувчиларига янги бир имкониятни – жисмоний ва хусусий тадбиркорлар учун бир қатор солиқларни тўлаш имкониятини ишга туширди. Бу ҳақда компания вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Click компанияси ўз фойдаланувчилари учун жорий қилинган имкониятларнинг яна кенгайганлиги ҳақида хабар қилади. Бугундан бошлаб тизимнинг барча фойдаланувчилари ўз мобил телефонларидан бир қатор солиқларни ишларидан чалғимасдан ва истаган пайтларида тўлашлари мумкин.
Ҳозирги кунда қуйидаги солиқларни тўлаш имкони жорий қилинди: ер солиғи, мулк солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган солиқ ва суғурта тўловлари. Ушбу солиқлар бўйича тўловларни ошириш учун ягона *880# USSD-сўрови терилиши лозим, ундан сўнг «Тўловлар» бўлимига кириб, «Солиқлар» бандини танлаш керак.
«Click тизими орқали солиқларни тўлаш каби имкониятнинг бугун ишга туширилиши бизнинг фойдаланувчиларимиз учун навбатдаги жуда яхши бир янгилик бўлди. Ўйлаймизки, ушбу имконият бизнинг фойдаланувчиларимизга жуда қўл келади ва солиқ тўлаш каби муҳим ва масъул вазифада қулай инструмент вазифасида маъқул келади. Компаниямиз тўловларни ошириш учун имкониятларни кенгайтиришга ўз кучини доимий равишда қаратиб келмоқда, ва бундан кейин ҳам бу йўналишга катта эътибор берилади», − деб таъкидлади Click компаниясининг директори Улуғбек Рустамов.
Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши турли давлат органлари билан эришилган яқин ва самарали ҳамкорликнинг навбатдаги босқичидир, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)