2014 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Мадриднинг «Реал» клубининг португалиялик вакили россиялик модель Ирина Шейк билан ажрашгани ҳақида хабар тарқалди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Бундай миш-мишлар тарқалишига россиялик моделнинг Цюрихда бўлиб ўтган «Олтин тўп»ни топшириш маросимида қатнашмагани сабаб бўлган. Шунингдек, футболчи ўз нутқида Шейкни эсга олмаган.
Қайд этилишича, ҳозирда Шейк денгиз курортларидан биридаги пляжда дам олмоқда. Буни у Instagram’га қўйган фотосуратларидан билиши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)