Қозоғистон парламентининг Сенати Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар китиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Протокол иккала мамлакат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит, вақтинчалик бўлиб туриш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутади. Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида бўлиб туришлари учун янги дипломатик биометрик паспорт ва миллий биометрик паспорт, шунингдек 16 ёшга тўлмаганлар учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади.
Аввал Ўзбекистон фуқаролари учун болалар фотосуратлари ота-оналарининг паспортларига ёпишитирилган бўлса, эндиликда 16 ёшгача бўлган болалар учун алоҳида ҳужжат тайёрланадиган бўлади.
«Казахстанская правда» маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари аввалги рўйхатдаги ҳужжатлар билан Қозоғистонга 2015 йил сўнгигача киришлари мумкин бўлади, Қозоғистон фуқаролари учун ҳужжатлар рўйхати эса ўзгаришсиз қолган.
Изоҳ (0)