Тошкентдаги Гёте-Институтда умумий «Мудраётганлар ва каннибаллар» мавзуси остида замонавий немис фильмлари намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
«Мудраётганлар ва каннибаллар» мавзуси остида Гёте-Институт жами ўнта фильмни намойиш этишни режалаштирган эди. Уларнинг дастлабки бештаси 2014 йилнинг 12 ноябридан 11 декабрига қадар намойиш этилди, қолганлари эса 2015 йилнинг 22 январь – 20 февралида намойиш этилади.
Барча фильмлар икки марта – немис тилида, шунингдек, рус тилига таржима ёки русча субтитрлари билан намойиш этилади. Томошалар белгиланган кунларда 18:30 да бошланади, уларга кириш бепул. Фильмлар 18 ёшлардан катталарга мўлжалланган.
Томошалар жадвали
22−23 январь – «Нико Фишернинг оддий мураккабликлари», режиссёр Ян Оле Герштер (2012 йил)29−30 январь – «Каннибаллар вақти», Ёханнес Набер (2013)5−6 февраль – «Олдиндаги бекат», Андреас Дрезен (2011)12−13 февраль – «Синган ойна», Крис краус (2002)19−20 февраль – «Ухалётган агент», Беньямин Хайзенберг (2005)
Изоҳ (0)