Россиянинг «МТС» компаниясига эгалик қилувчи «Система» бирлашмаси раҳбари Владимир Евтушенков уй қамоғидан озод қилинганидан кейин берган илк интервьюсида Россия ҳукуматидан хафа эмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
«Қайсидир йўқотишлар учун қайғурган одам олдинга юра олмайди. Ҳукуматдан хафа эмасман. Мен бу мамлакатни яхши кўраман, ҳеч қандай хафагарчилик йўқ. Бизнесни ўзгартириш ниятим йўқ, чунки гуруҳда зарар келтираётган бизнесни кўрмаяпмиз», − деди Евтушенков.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Евтушенков «Башнефть»ни ноқонуний равишда хусусийлаштиришда иштирок этганликда айбланиб 2014 йил сентябрь ойида уй қамоғига маҳкум қилинган эди. Уй қамоғи 17 декабрь куни бекор қилинган.
Изоҳ (0)